11:44 Ona haqida tasirli sher matni | |
Ona haqida tasirli sher matni
Гар қорни оч қолса, болам йиглади, Бир кун хол сўрмасам, Лолам йиғлади. Оч қолиб, бир ўзи қолса оҳ демай, Бошимга иш тушса, ОНАМ йиғлади. Бу дунё бераҳм, дунё бағритош, Кўнглимни кул қилди не бир қаламқош, Индамай, жимгина, дурдай тўкиб ёш, Ҳол сўраб ҳолсизим, ОНАМ йиғлади. Азоблар бердилар, жонимни олиб, Кулдилар, ҳолимни ҳар кўйга солиб, Кетмасдан ҳар кеча ёнимда қолиб, Бош силаб бедорим, ОНАМ йиғлади. Ёр кетди боламни уриб, етаклаб, Қўшнилар гап қилар этак- этаклаб, Юрарга юз қани?...қолдим эмаклаб, Тур, дея қўл тутиб ОНАМ йиғлади. Гуноҳим кўпмиди ёки бу синов, Ҳеч кимса йўқламас, ҳол сўрмас биров, Беллари букилган, сочлари қиров, Энтикиб, болам деб ОНАМ йиғлади. Ўлдиму, унутди яқин деганим, Боримда боримни мақтаб еганим, ОНАЖОН йиғламанг, шодланар ғаним, Қабримга гул экиб ОНАМ йиғлади. ОНАМдек қадримни ҳеч ким билмади.... Прикрепления: Картинка 1 | |
|
Всего комментариев: 0 | |