12:58 Қозоғистон Амир Темур сиймоси туширилган кумуш тангаларни зарб қила бошлайди | |
Қозоғистон Миллий банки 2015 йилнинг 28 январидан бошлаб “Буюк саркардалар” туркумига оид “proof” сифатли “Amir Timur” ёдгорлик тангалари чиқарилишини маълум қилди. “Amir Timur” ёдгорлик тангалари кумушдан зарб этилади. Танганинг олд томонида (аверс) отлиқ жангчининг, Қозоғистон Республикаси гербининг тилла суви юритилган тасвирлари, “100 TENGE” ва “2014” ёзувлари туширилган, орт томонида эса (реверс) Амир Темур портрети ҳамда Аҳмад Яссавий мақбараси тасвирланган. Тасвирлар рельеф усулида туширилган. Ёдгорлик тангаси кенг истеъмолга чиқарилиб, барча турдаги савдо-сотиқ ва тўловлар учун қабул қилиниши айтилмоқда. Прикрепления: Картинка 1 | |
|
Всего комментариев: 0 | |